Кириш Регистрация

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси кўпроқ ўйин амалиёти истамоқда

Баҳо:
+ | -

The Athletic нашрининг хабар беришича, Кёртис Жонснинг «Ливерпуль»даги келажаги борасида ноаниқлик ортиб бормоқда. Ярим ҳимоячи шу ёзда амалдаги шартномасининг сўнгги йилига қадам қўяди, унинг келишуви 2027 йилнинг июнь ойида якунига етади.

Унинг маҳаллий тарбияланувчи сифатида муҳим мақомга эга эканлигига қарамай, шартномани узайтириш бўйича музокараларда ҳалигача силжиш кузатилгани йўқ. Ушбу вазият бир қатор клубларни сергак торттирди. Маълумотларга кўра, «Интер» ва «Тоттенхэм» январь ойида футболчини сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқишган.

Ноаниқликка сабаб бўлаётган асосий омил — ўйин вақти. Жонс асосий таркибда барқарор жойга эга бўлишни истамоқда. У ўз қадрдон клуби сафида 200 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган бўлса-да, Доминик Собослаи ва Алексис Мак Аллистер каби футболчилар билан рақобат туфайли жорий мавсумда асосий таркибда камроқ кўриниш бермоқда.

Ушбу мавсумда Жонс 36 та ўйинда иштирок этди (асосан захирадан майдонга тушган ҳолда) ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:17, 15.03.2026.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик