Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

АПЛ чемпионлиги учун даъвогар жамоалар “Ньюкасл” ҳимоячиси учун курашади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Манчестер Сити”, Германиянинг “Лейпциг” ва “Боруссия Дортмунд” клублари 21 ёшли “Ньюкасл” ҳимоячиси Льюис Холлни кузатиб бормоқда. Бироқ, ушбу клублардан ҳеч бири футболчига расмий таклиф йўлламаган. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Ньюкасл” Холлни сотишни ҳоҳламайди, аммо клуб буни амалга оширишга қарор қилса, трансфер қиймати 65–70 млн фунт стерлингни (тахминан 75–80 млн евро) ташкил этади. Шу билан бирга, клуб трансфер бюджетини бошқа футболчиларни сотиш орқали мувозанатлашни режалаштираётгани таъкидланган.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист қайд этган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 млн еврони ташкил қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:58, 15.03.2026.
Ўқилди: 1134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик