Кириш Регистрация

«Челси»га шартли трансфер тақиқи қўйилди — Sky Sports

Баҳо:
+ | -1

Лондоннинг «Челси» клуби Англия Премьер-лигаси томонидан трансферларга шартли тақиқ олди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Маълум қилинишича, клуб собиқ эгаси Роман Абрамович даврида молиявий қоидаларни бузгани учун жазоланган. Мустақил комиссия «Челси»ни 10,75 миллион фунт стерлинг миқдорида жаримага тортди. Жазо 2011–2018 йиллар оралиғидаги молиявий ҳисоботлар, учинчи томон инвестициялари ҳамда ёшлар ривожи билан боғлиқ қоидалар бузилгани билан изоҳланади.

Шунингдек, Премьер-лига клубга академияси учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тўққиз ойга тақиқлади. Асосий жамоа учун эса бир йиллик шартли трансфер тақиқи жорий этилди. Бу қарор икки йиллик синов муддати билан амал қилади.

Айни пайтда Англия чемпионатида 30 турдан кейин «Челси» 48 очко тўплаб, турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 19:34, 16.03.2026.
Ўқилди: 1603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик