"Манчестер Сити" сардори Бернарду Силва "шаҳарликлар" "Реал"га қарши жавоб ўйинида вазиятни ўнглай олишларига ишонмоқда.
Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги жавоб баҳси сешанба куни Манчестерда бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда "Реал" ўз уйида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Ушбу спорт тури бизга ҳар қандай нарса содир бўлиши мумкинлигини ўргатган. Мадриддаги натижа жуда ёмон бўлганига қарамай, биз охиригача курашамиз.
Рақиб жуда кучли. Ўз уйимизда кўп нарса содир бўлиши мумкин. Биз бунинг учун керакли муҳитни яратишга ҳаракат қиламиз.
Албатта, мен Эрлинг Холанд майдонда бўлишини истардим. У майдонда бўлса, сиз гол урасиз, эртага эса бизга голлар жуда зарур", — деди Бернарду.













