Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 7-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

Фарзод Зарипов: «Металлург» қизил тоифадан сариқ тоифага ўтди. Кейинги мақсад — яшил ҳудуд»

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, хабар берганимиздек, "Металлург"нинг икки нафар ярим ҳимоячиси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибига жалб этилди. Бу қайта ташкил қилинган «Металлург» фаолиятида муҳим янгилик, олдинга ташланган қадам бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Шу муносабат билан «Металлург» ПФК спорт директори Фарзод Зарипов фикрларини билдирди:

"Барчага маълумки, 2026 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Конгресси бўлиб ўтган эди. Унда қатор масалалар, жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига навбатдаги сайлов ўтказилганди. Мазкур сайловда ягона номзод бўлган Баҳодир Низомович Қурбонов навбатдаги 4 йиллик муддатга сайланган эди.

Қайта сайланган Баҳодир Қурбонов ўз нутқи давомида кўплаб клубларимиз терма жамоаларга футболчи етказиб бермаётганлигини танқид остига олганди. Айнан терма жамоаларга турли клублардан футболчилар етиштириб берилишини таъминлаш 2026 йилнинг устувор вазифаларидан бири эканлигини қайд этганди. ЎФА президенти терма жамоаларга футболчи етказиб бериш салоҳиятидан келиб чиқиб, эндиликда клублар қизил, сариқ ва яшил тоифаларга ажратилиши бўйича фикрларни илгари сурганди.

Биз қайта ташкиллаштирилган «Металлург» футбол клуби раҳбарияти, жумладан, Бош директор Улуғбек Мирзаев ҳамда бош мураббий Илҳом Мўминжонов билан бу масалани ўзимизга муҳим вазифа сифатида белгилаб олдик. Таркибни шакллантиришда турли чизиқларга тажрибали футболчилар билан бир қаторда, ёш иқтидорли, яқин келажакда терма жамоаларга номзод йигитларни ҳам жалб қилишга уриндик. Шу қаторда, «Пахтакор»дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Саидумархон Саиднуруллаев, «Насаф»дан эса таянч ярим ҳимоячиси Жавоҳир Убайдуллаев билан шартнома имзоладик.

Натижада, бугунга келиб Ўзбекистон олимпия терма жамоасига «Металлург»дан икки нафар футболчи таклиф қилинди. Буни ҳисобга олиб айта оламанки, биз қизил ҳудуддан сариқ ҳудудга ўтдик. Қисқа вақт ичида амалга оширилган бундай натижа ёмон эмас, деб ўйлайман.

Ҳеч кимга сир эмас, янги мавсумда биз ПРО-Лигада иштирок этамиз. Жамоа олдига лигада муваффақиятли қатнашиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Клубдаги барча ана шу мақсад йўлида меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга олдимизда турган ички вазифалардан ташқари, мунтазам равишда мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари ва миллий терма жамоамизга ҳам футболчилар етказиб беришни ният қилганмиз. Умид қиламанки, яқин келажакда бу борадаги кўрсаткичларимиз янада яхшиланади. Мана шу йўл билан биз сариқ ҳудуддан яшил ҳудудга ўтамиз".

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 10:41, 19.03.2026.
Ўқилди: 187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.