Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Фернандеш "Барселона" футболчиси билан бирга мавсумнинг энг сермаҳсул ярим ҳимоячиси бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш жорий мавсумда Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги энг сермаҳсул ярим ҳимоячилар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

Португалиялик футболчи ушбу мавсумда барча турнирларда жами 28 та голда бевосита иштирок этди — унинг ҳисобида 11 та гол ва 17 та ассист мавжуд. The Touchline нашрининг маълумотларига кўра, Фернандеш шу пайтгача рейтингни бошқариб келаётган «Барселона» аъзоси Фермин Лопесга етиб олди. 22 ёшли испаниялик футболчи ҳам 12 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, 16 та голли узатмани амалга оширган.

Жума куни Бруну Фернандеш Премьер-лига доирасида «Борнмут»га қарши кечган сафар ўйинида (2:2) пенальтини аниқ ижро этди. Таъкидлаш жоизки, «қизил иблислар»нинг 31 ёшли хавбеги бу мавсумда аллақачон олти бор 11 метрлик нуқтадан унумли фойдаланди, Фермин эса барча голларини фақат ўйин вазиятидан киритган.

Киритилди: 12:40, 21.03.2026.
Ўқилди: 796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик