Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

"Юнайтед"га "Барса"нинг таклифи ёқмади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Манчестер Юнайтед»га ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг ижара муддатини узайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, каталонияликлар Рэшфордни яна бир мавсумга ижарага олиб, кейинчалик — 2027 йилда сотиб олмоқчи бўлган. Бироқ «қизил иблислар» бу таклифга рад жавобини бергани айтилмоқда. Англия гранди «Барселона» билан бу борада музокара ўтказиш нияти йўқлигини ва агар «кўк-анорранглилар» Рэшфордни ўз сафида кўришни истаса, ижара шартномасида кўрсатилганидек, келаётган ёзда 30 миллион евро эвазига уни сотиб олишлари кераклигини аниқ тушунтириб қўйган.

28 ёшли Рэшфорд «Барселона» таркибида барча турнирларда 38 та ўйинда иштирок этди, 10 та гол урди ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:10, 21.03.2026.
Ўқилди: 3675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик