Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Дониёр Абдуманнопов: “Шундай гол уриш насиб қилгани учун Худога шукр айтаман”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Андижон” чемпионатнинг 4-турида “Бобур арена”да “Машъал”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда захирадан майдонга туширилган Дониёр Абдуманнопов ҳам жамоадошлари қатори ўзига билдирилган ишончни оқлади ва фаол ҳаракатлари билан мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлди.

У ўз дриблингини намойиш қилган ҳолда жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва футболчи жорий йилги мавсумда ўз ҳисобига дастлабки голни ёздириб қўйди.

“Андижон” матбуот хизмати Абдуманнопов билан ушбу учрашув борасида бироз суҳбатлашди.

— Ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олган таассуротларингиз қандай бўлди?

— Ассалому алайкум, раҳмат. Мен ҳам барчани ғалаба билан табриклайман. Таассуротлар бўлмади, фақат бу ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик.

— Захирадан майдонга тушаётганингизда мураббийнинг кўрсатмаси қандай бўлди ва гол уришингизни аниқ билганмидингиз?

— Мураббий кўпроқ олдинга боришимни, рақиб билан бирга-бир қолганда алдаб ўтишимни айтди. Пешонага ёзилган экан, Худога шукр гол урдим.

— Голингиз ажойиб чиқди. Майдоннинг иккинчи ярмидан тўпни эгаллаб бир ўзингиз рейд амалга оширдингиз ва бошлаган ҳужумни гол билан якунладингиз. Бу ҳужум ва гол ҳақида нималар дея оласиз?

— Нима ҳам дердим, шундай гол уришни насиб қилгани учун Худога шукр айтаман.

— Сиз оддий гол уришни билмайсиз...

— Мухлислар баҳо беришса тўғри бўлади.

— Рақиб футболчисини майдондан четлатилиши ва сон жиҳатдан устунликка эришганимиздан кейин ҳам табиийки, вазиятлар кўп бўлди. Умуман, бу ҳақида фикрингиз қандай?

— Албатта, рақиб ўйинчиси четлатилди. Лекин “Машъал” иродали жамоа сифатида ўйнади. Сон жиҳатдан камайиш бўлди, аммо ўйин жиҳатидан сезилмади. Охирги дақиқаларни ҳисобга олмаганда вазиятларимиз бўлди, етарлича фойдалана олмадик. Кўп меҳнат ва кўп изланишимиз керак. Шунда нимагадир эришамиз ва бу борада меҳнат қилишда давом этамиз.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:02, 22.03.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик