Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Португалия устози Роналдунинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Жаҳон чемпионати олдидан Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолатига шубҳа қилмаяпти.

«Ан-Наср»нинг 41 ёшли ҳужумчиси жароҳати сабабли Португалия миллий терма жамоасининг бўлажак ўртоқлик ўйинлари учун қайдномасига киритилмади.

«Роналду кичик мушак жароҳати олди. Ўйлайманки, у тез фурсатда — бир ёки икки ҳафта ичида тикланиб олади. Криштианунинг жорий мавсумдаги барча жисмоний кўрсаткичлари унинг аъло даражада эканидан далолат бермоқда. Ҳеч қандай муаммо йўқ», – дея Мартинеснинг сўзларини келтирмоқда Al Nassr Zone нашри.

Португалияликлар 29 март куни Мексикага қарши майдонга тушсалар, 1 апрель куни АҚШ терма жамоаси билан куч синашадилар.

Киритилди: 12:06, 22.03.2026.
Ўқилди: 877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик