Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Жеррард Трентнинг терма жамоадан четда қолганидан ҳайратда

Баҳо:
+ | -

Англиялик машҳур собиқ футболчи Стивен Жеррард Томас Тухелнинг Трент Александр-Арнольдни Англия терма жамоасига чақирмаслик ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

Мадриднинг «Реал» клуби ўнг қанот ҳимоячиси «уч шерлар»нинг бўлажак ўртоқлик ўйинлари учун қайдномасига киритилмади.

«Тухель Трентни чақирмаганини эшитиб, жуда ҳайрон қолдим. Александер-Арнольд Англиянинг энг яхши 35 нафар футболчиси қаторига кирадими? Албатта, киради. Олдинда бизни зич ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйинлар кутмоқда ва бизга яхши пас соҳиби бўлган футболчилар керак — Трент эса бу талабга тўлиқ жавоб беради. Менга у учун алам қиляпти», – дея Жеррарднинг сўзларини келтирмоқда Madrid Xtra нашри.

Инглизлар 27 март куни Уругвай терма жамоаси билан тўқнаш келади, 31 мартда эса Японияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:57, 22.03.2026.
Ўқилди: 711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик