Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Лига1. «Монако» «Лион»ни сафарда енгди

Баҳо:
+ | -

«Монако» сафарда «Лион»ни мағлуб этди. Лига 1нинг 27-тури доирасидаги баҳс — 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Павел Шульц ҳисобни очди. 62-дақиқада монегасклар Магнес Аклиушнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳужумчиси Фоларин Балогун пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Ўйин якунида мезбонлар камчилик бўлиб қолишди — 89-дақиқада Николас Тальяфико қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

«Монако» (46 очко) кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритди ва Лига 1 турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. «Лион» эса ғалабасиз сериясини бешта ўйинга етказди ва 47 очко билан жадвалнинг тўртинчи поғонасида қолди.

Франция Лига 1. 27-тур
22.03.2026 | 19:00
«Люмьер», Лион

«ЛИОН» — «МОНАКО» — 1:2
Голлар: Малте Шульц 42 (1:0), Манес Аклиуш 62 (1:1), Фоларин Балогун 72-пен (1:2).

«Лион»: Грейф, Ниакате, Тальяфико, Мата, Мангаля (Канго, 85), Толиссо, Морейра (Тессманн, 85), Хатебур (Фофана, 85), Эндрик, Мера (Нарти, 68), Шульц.

«Монако»: Градецки, Закария, Фас, Керер, Камара, Бамба (Кулибали, 46), Адингра (Мависса, 74), Тезе, Головин (Фати, 63), Балогун (Биерет, 85), Аклиуш (Диатта, 85).

Огоҳлантиришлар: Головин (40), Фас (53), Диатта (86).
Четлатиш: Тальяфико 89 («Лион»).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:15, 22.03.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик