Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Льоренте Карвахаль билан бўлган вазиятга изоҳ берди

Баҳо:
+2 | -

«Атлетико» ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте «Реал»га қарши кечган дербининг (2:3) 1-бўлимида Даниэль Карвахаль билан юз берган тўқнашув борасида ўз фикрини билдирди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида Карвахаль «Реал» жарима майдончаси ичида Льоренте зарба бериб бўлган вазиятда уни подкат билан йиқитган эди. Бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро ушбу вазиятда қоида бузилишини қайд этмади.

«Буни муҳокама қилишга арзимайди. Бизга [ҳакам қарорини] ҳурмат қилишдан ўзга чора қолмаяпти, чунки эътироз билдирсангиз — сариқ карточка оласиз.

Ўзи нима бўлганини ҳам тушунмай қолдим. Зарба бердим ва мени худди поезд уриб юборгандек бўлди — кимлигини ҳам билмадим. Якунда ВАР ҳам ҳакамга ёрдам бермади, ҳаммаси жуда тез содир бўлди.

Ҳакамга ҳам жуда қийин эканлигини тушунамиз, лекин менимча, ВАР айнан шундай вазиятларда ёрдам бериш учун бор. Агар улар ҳеч қандай ёмон иш бўлмади деб ҳисоблашса... Бундай ҳолатда ҳужумчига кимдир келиб уриши учун зарба беришидан маъно йўқ. Зарба бериб бўлгани учун бу оддий ҳол деб ҳисобланади, шундайми?» – деди Льоренте.

Киритилди: 18:12, 23.03.2026.
Ўқилди: 374 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик