Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Депайнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Баҳо:
+ | -

«Коринтианс» клубининг нидерландиялик ҳужумчиси Мемфис Депайнинг ўнг оёғида иккинчи даражали мушак чўзилиши ташхиси қўйилди. Футболчи 4 ҳафтага сафдан чиқди ва Либертадорес кубогининг биринчи босқичида майдонга туша олмайди.

Жароҳат 22 март куни «Фламенго»га қарши кечган (1:1) учрашувнинг биринчи бўлимида орттирилган. Жамоадоши томонидан киритилган гол билан якунланган ҳужум бошланганидан бир неча дақиқа ўтгач, Депай сонини ушлаганча майдонга йиқилган.

Бразилия клубининг таъкидлашича, футболчи ўз ватанида даволаниш курсларини ўтайди. У аввалроқ Норвегия ва Эквадорга қарши ўйинларда иштирок этиш учун Нидерландия миллий терма жамоасига чақирилган эди.

Депай «Коринтианс» сафига 2024 йилда келиб қўшилган. Жорий мавсумда у 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси шу ёзнинг охиригача амал қилади.

Киритилди: 16:32, 24.03.2026.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик