Кириш Регистрация

Нико Уильямс гранд клуб эътиборига тушди

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг «Атлетик» клуби вингери Нико Уильямс «Интер»нинг қизиқишлар доирасига тушди.

Fichajes нашрининг хабарига кўра, Милан клуби шу ёзда таркибни кенг кўламли қайта қуриш доирасида 23 ёшли футболчининг трансферини кўриб чиқмоқда. «Интер» раҳбарияти Уильямс жамоа бош мураббийи Кристиан Киву томонидан ўтган йили ишлаб чиқилган «3-4-2-1» схемасига идеал тарзда мос тушади деб ҳисобламоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу схема клуб Адемола Лукманни ўз сафига қўшиб олишга муваффақиятсиз уринган вақтда тайёрланган эди.

Қайд этилишича, Уильямсни сотиб олиш учун «Интер» аввал ўз футболчиларини сотиши ва тушган маблағни қайта инвестиция қилиши керак бўлади. Фақат ўйинчилар сотилганидан кейингина Милан клуби раҳбарияти Никонинг агентлари ва «Атлетик» билан музокараларга киришишга тайёр бўлади.

Киритилди: 22:43, 24.03.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик