Кириш Регистрация

«Тоттенхэм» АПЛ тарихидаги энг ёмон кўрсаткичларга яқинлашмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг календарь йили бошидан бери 13 та ўйинга етган ғалабасиз серияси ҳозирча АПЛ рекордчиларидан ортда қолмоқда. Бу ҳақда ESPN портали томонидан ўтказилган ҳисоб-китоблар далолат бермоқда.

«Мидлсбро» 2017 йил бошида 14 та ўйинда, «Сандерленд» 2003 йил бошида 17 та учрашувда, «Дерби Каунти» эса 2008 йил бошида 18 та ўйинда ғалаба қозона олмаган. Уларнинг барчаси ўша мавсумлар якунига кўра қуйи лигага тушиб кетган.

Ҳозирда хорватиялик мутахассис Игор Тудор бошқараётган Лондон клуби турнир жадвалида 30 очко билан 17-ўринда бормоқда. Бу хавфли ҳудудда (қуйи лигага тушиш зонаси) бораётган «Вест Хэм»дан атиги 1 очкога кўп демакдир.

«Тоттенхэм» 1978 йилдан бери Англия футболи элитасини тарк этмаган.

Киритилди: 08:24, 25.03.2026.
Ўқилди: 186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик