Кириш Регистрация

Эрлинг Ҳоланд Норвегия тарихидаги энг қиммат китобни сотиб олди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд нодир тарихий асарни сотиб олиб, уни ўзининг туғилиб ўсган шаҳар аҳолисига ҳадя қилди. Бу ҳақда Stavanger Aftenblad нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 2025 йил декабрь ойида Ҳоланд отаси Алфи билан биргаликда Снорре Стурласоннинг 1594-йилда чоп этилган “Қироллик сагалари” асарининг нодир нусхасини 1,3 миллион крон (тахминан 135 минг доллар) эвазига сотиб олган. Ушбу қадимий нашр Тиме ҳудуди маъмуриятига совға сифатида топширилган.

Футболчининг таъкидлашича, у мутолаага у қадар ишқибоз бўлмаса-да, ушбу асар ҳамма учун очиқ бўлишини истаган:

“Китоб ўқишга унчалик ишқибоз эмасман, лекин бу асар ҳамма учун очиқ бўлишини истайман. Одамлар ўзимизнинг Брюне ва Ерен каби қадрдон гўшаларимиз тарихи, бу ерлик аждодларимиз ҳақида мутолаа қилиш имконига эга бўлиши керак”, дейди Ҳоланд.

Маълумот учун, жорий мавсум 25 ёшли футболчи “Манчестер Сити” либосида жами 43 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2034-йилга қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:44, 25.03.2026.
Ўқилди: 192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик