Кириш Регистрация

Роналду жароҳатидан сўнг махсус дастур асосида шуғулланмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду февраль ойи охирида олган жароҳатидан сўнг жадал суръатларда тикланиш жараёнини ўтамоқда. 41 ёшли футболчи мушакларидаги муаммолар сабабли Португалия терма жамоаси ихтиёрига йўл олмади.

Al Nassr Zone нашрининг Саудия ОАВларига таяниб хабар беришича, Роналду реабилитацияни давом эттирмоқда — у майдонга имкон қадар тезроқ қайтиш учун махсус дастур асосида шуғулланмоқда. Бироқ, футболчининг қайтиш санаси ҳозирча белгиланмаган. Тез орада ҳужумчининг 3 апрель куни бўлиб ўтадиган «Ал-Нажма»га қарши ўйинда иштирок этиш имкониятлари қанчалик юқори эканлиги маълум бўлади.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану Роналду 22 та учрашувда 21 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:09, 25.03.2026.
Ўқилди: 298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик