Кириш Регистрация

Саудияда порлаётган Жоау Феликс АПЛга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Жоау Феликс илгари «Челси» сафида тўп сурган Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Fichajes нашрининг маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар»га 26 ёшли футболчининг универсаллиги, яъни ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячи, ҳам қанотда ўйнай олиши маъқул келмоқда. "МЮ" раҳбарияти Феликс жамоа ҳужум чизиғига ранг-баранглик ва мослашувчанлик қўшишига ишонмоқда.

Жоау Феликс 2025 йилда «Челси»дан «Ан-Наср»га 30 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи Саудия клуби сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:38, 25.03.2026.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик