Кириш Регистрация

Исак "Ливерпуль"дан "Барселона"га ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Александр Исак ёзги трансфер ойнасида «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин.

ElNacional.cat нашрининг хабарига кўра, швециялик ҳужумчи ўз агентларидан шу ёзда ўзига янги жамоа топишни сўраган. Исак учун фаолиятини давом эттиришдаги энг маъқул вариант «Барселона» бўлиб турибди. Бироқ, Каталония клуби бундай трансферни амалга ошириш учун маблағ топа оладими ёки йўқми — ҳозирча номаълум.

Александр Исак 2025 йилда «Ньюкасл»дан «Ливерпуль»га 145 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «қизиллар» билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда Исак болдир суяги синишидан кейин тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Киритилди: 18:40, 25.03.2026.
Ўқилди: 1380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик