Кириш Регистрация

"Ювентус" Камбьясога нарх қўйди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» қанот ҳимоячиси Андреа Камбьясони қанча суммага қўйиб юборишга тайёр эканлиги маълум бўлди.

Журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, туринликлар 26 ёшли италиялик футболчи учун 50 миллион евро миқдорида қатъий нарх белгилашган. Манбага кўра, вазиятни «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Реал» ва «Барселона» каби клублар кузатиб боришмоқда.

Жорий мавсумда Камбьясо барча турнирларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва ўз ҳисобига 4 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Камбьясонинг «Ювентус» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқдалар.

Киритилди: 18:45, 25.03.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик