Кириш Регистрация

Винисиус Жуниор: "Неймар - менинг энг катта кумирларимдан бири"

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Сантос» форварди Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Неймар — менинг энг катта кумирларимдан бири! У юз фоиз тайёр ҳолатга қайтиш ва Бразилия терма жамоаси сафига қайтиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Қарор қабул қилиш мураббийнинг ихтиёрида, аммо биз ҳар доим энг зўрлар билан бирга ўйнашни истаймиз ва Неймар — ана шундайлардан бири», — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Жорий мавсумда Неймар «Сантос» сафида бешта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил 31 декабргача мўлжалланган. Ҳужумчи Бразилия терма жамоаси сафида жами 128 та ўйинда иштирок этиб, 79 та гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 20:59, 25.03.2026.
Ўқилди: 306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик