Кириш Регистрация

Винисиус Жуниор: «Мен Бразилия терма жамоаси етакчиси бўлишга ва янги чақириқларга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

Юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоасидаги ўз роли ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, ҳамма мени Бразилия терма жамоаси етакчиларидан бири бўлишимни истайди. Мен фаолиятимдаги барча чақириқларга тайёрман. Мен аллақачон Жаҳон чемпионатида ўйнаганман ва яна мағлуб бўлишни хоҳламайман. Мен тинимсиз меҳнат қилдим, жароҳат олишни истамайман. Таркибимизда Рафинья, Жоао Педро, шунингдек, Эндрик ва Эстевао каби ёш ўйинчилар бор. Биз барчамиз тайёрмиз. Ҳатто битта стандарт вазият билан ҳам ўйин тақдирини ҳал қила оламиз. Жаҳон чемпионатларида айнан шундай ғалаба қозонилади», — деди Винисиус матбуот анжуманида.

Бразилия терма жамоаси шу ёзда Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида «селесао» Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 22:34, 25.03.2026.
Ўқилди: 460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик