Кириш Регистрация

«Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» баҳси «Дўстлик»да ўтказилади, «Насаф» «Андижон»ни Самарқандда қабул қилади

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-тури доирасидаги «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» учрашуви Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, айни дамда Жиззахдаги «Сўғдиёна» стадионида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари якунланмаган. Жамоа 5-турдаги уй учрашувини ўтказиш учун Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» ўйингоҳи билан келишувга эришган ва бу борада Лигани хабардор қилган. Шу тариқа, 5-турдаги «Қўқон-1912» клубига қарши баҳс айнан «Дўстлик» стадионида ўтказилишига келишиб олинди. Баҳс тақвимда белгиланганидек, 2 апрель куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, «Насаф» жамоаси ҳам Суперлига 5-туридаги «Андижон»га қарши уй учрашувини ўтказиш учун «Динамо» стадиони билан шартнома имзолаган. Учрашув тақвим бўйича 3 апрель куни бўлиб ўтади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:37, 25.03.2026.
Ўқилди: 747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик