Кириш Регистрация

Шимолий Ирландияга қарши баҳс олдидан Дель Пьеро италиялик футболчиларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг сўнгги йўлланмалари учун масъулиятли кураш олдида турибди. Пайшанба оқшомида жамоа Шимолий Ирландия термасига қарши майдонга тушади. Итальянлар хотирасида аввалги ўтиш ўйинларидаги (плей-офф) муваффақиятсизликлар ҳали ҳам янги ва бу сафар ҳам нимадир нотўғри кетишидан хавотирлар кучли. Бироқ афсонавий собиқ ҳужумчи Алессандро Дель Пьеро футболчиларни ўзларига ишонишга чақирди.

«Ҳамма ҳеч қандай қўрқувсиз жамоа атрофида бирлашиши керак. Учрашувнинг муҳимлигини барча тушуниб турибди, лекин майдонга қўрқмасдан ва ўз имкониятларининг 100 фоизини бериш ниятида чиқиш лозим. Биз ўз уйимизда ўйнаяпмиз, мухлислар футболчиларимизни қўллаб-қувватлайди», — дея Дель Пьеронинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси ўз саралаш гуруҳида иккинчи ўринни эгаллагани сабабли ўтиш ўйинларида иштирок этмоқда.

Киритилди: 08:18, 26.03.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик