«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро мавсум якунида эркин агентга айланади.
Бразилиялик футболчик ўзининг тез орада жамоадан кетишини ҳали январь ойидаёқ эълон қилган эди — унинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси муддати узайтирилмайдиган бўлди. Журналист Том Богертнинг маълумотига кўра, 34 ёшли футболчига МЛСнинг икки вакили — «Интер Майами» ва «Лос-Анджелес Гэлакси» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўз режалари эса ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Каземиро 2022 йил ёзидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда тажрибали хавбек манкунианликлар сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













