Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадриднинг «Реал» клубида унга нотўғри ташхис қўйилгани ҳақидаги маълумотларни рад этди.
Яқинда ОАВда «қироллик клуби» шифокорлари футболчининг соғлом оёғини текширишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Эҳтимол, бунда айбнинг бир қисми мендадир, чунки саволларга жавоб бераётганда доим турлича талқинлар учун жой қолдириш мумкин. Лекин ҳозирда ҳар иккала тиззам яхши ҳолатда эканидан хурсандман ва бунинг учун маълум маънода «Реал»дан ҳам миннатдорман», — деди Мбаппе Бразилия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Франция ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги учрашув пайшанба куни бўлиб ўтади.













