Кириш Регистрация

«Атлетико» Альвареснинг ўрнига янги аргентиналик тўпурарни кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Хулиан Альварес жорий мавсум якунланганидан кейин «Атлетико»ни тарк этиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотларига кўра, Мадрид клуби шу ёзда Альваресга ўринбосар сифатида «Страсбург» ҳужумчиси Хоакин Паничеллини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Матрасчилар» мураббийлар штаби унинг ўйин услуби Альваресникига ўхшаш деб ҳисоблайди.

Хоакин Паничелли 2025 йилда «Алавес»дан «Страсбург» сафига 17 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг француз клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:10, 26.03.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик