Ҳозирда ижара асосида «Тоттенхэм»да тўп сураётган «ПСЖ» ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани «Ювентус»га қайтишни хоҳламоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, француз ҳужумчиси ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери ўйнаётган «Тоттенхэм»да қолиш ниятида эмас. Таъкидланишича, футболчи Англияга ижарага кетишидан олдин фаолият юритган «Ювентус» сафига қайта қўшилишни истамоқда.
«Шпорлар» таркибида Коло-Муани барча турнирларда 34 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол қилди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 27 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.













