Кириш Регистрация

«Интер» ҳимоя чизиғини «Атлетико» футболчиси билан кучайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳимоячиси Хосе Хименес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

FcInterNews.it нашрининг маълумотларига кўра, уругвайлик футболчининг трансферига «Интер» қизиқиш билдирмоқда. 31 ёшли футболчининг яқинлари Милан клуби томонидан бўлаётган қизиқишдан хабардор ва «Интер»ни Европанинг етакчи клубларидан бири деб ҳисоблашади. Хименеснинг келажаги борасидаги музокаралар, катта эҳтимол билан, Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин бўлиб ўтади.

Хосе Хименес 2013 йилда «Данубио»дан «Атлетико» сафига бир миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «матрасчилар» билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи Мадрид клуби таркибида барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:55, 26.03.2026.
Ўқилди: 367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик