Кириш Регистрация

Алехандро Бальде АПЛ грандлари эътиборида

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотларига кўра, испаниялик футболчига «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча трансфер бўйича расмий таклифлар тушмаган бўлса-да, инглиз клубларининг қизиқиши анча жиддий.

Бальденинг ўзи эса «Барселона»да қолиш ниятида. Унинг агенти Жорже Мендеш ҳам, «кўк-анорранглилар»нинг молиявий қийинчиликларига қарамай, ҳимоячи Каталония клубини тарк этиш ниятида эмаслигини тасдиқлади.

Алехандро Бальде «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи Каталония клуби сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:39, 26.03.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик