«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес «Ливерпуль» клубининг трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Tactical Football Review нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳнинг кетиши фонида Торресга қизиқиш билдирмоқдалар. Таъкидланишича, «Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот испаниялик футболчининг маҳоратига юқори баҳо беради ва уни ўз ўйин услубига тўлиқ мос келади деб ҳисоблайди.
Жорий мавсумда 26 ёшли Торрес барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу давр мобайнида у 16 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, футболчи ҳисобида битта голли узатма ҳам мавжуд.
Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.













