Кириш Регистрация

"Бавария" Мусиаланинг ҳолати бўйича маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» клуби ўзининг расмий сайтида ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиала ҳақида маълумот эълон қилди. Мюнхенликларнинг хабар беришича, пайшанба куни эрталаб Мусиала жароҳатидан сўнг илк бор майдонда машғулот ўтказишга муваффақ бўлган. 23 ёшли футболчи ҳозирча индивидуал тарзда шуғулланмоқда.

Бу Мусиаланинг ўтган ёзда орттириб олинган тўпиқ жароҳатидан кейинги илк майдондаги машғулотидир. Яқинда унда айнан шу жароҳат туфайли яна оғриқлар пайдо бўлган эди.

2025/2026 йилги мавсумда Жамал Мусиала жами 11 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

«Бавария» Бундеслигада ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси мюнхенликлардан тўққиз очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 22:36, 26.03.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик