Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

"Лейпциг" 100 миллион евро талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Лейпциг» жамоаси вингер Ян Диомандени яна бир мавсумга олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, клуб 19 ёшли иқтидор учун тушадиган йирик таклифларни кўриб чиқишга ҳам тайёр. Бу ҳақда Sky Sport Germany журналисти Филипп Хайнц Х (Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, «буқалар» Диомандени 100 миллион еврога баҳоламоқда ва бу нархни пасайтириш ниятида эмас. Германия жамоаси бундай юқори нарх ҳужумчига қизиқиш билдираётган бошқа клубларни фикридан қайтаришига умид қилмоқда.

Аввалроқ ОАВда ивуарлик футболчига «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» томонидан жиддий қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Диоманде барча турнирларда 29 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:49, 28.03.2026.
Ўқилди: 1289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик