Шанба куни «Энфилд» стадионида «Ливерпуль» ва «Боруссия» афсоналари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Биринчи бўлимдан сўнг «Ливерпуль» афсоналари 2:0 ҳисобида олдинда боришмоқда эди. Голларга Тьяго Алькантара ва Жей Спиринг муаллифлик қилишди. Бироқ, иккинчи бўлимда «Боруссия» фахрийлари Муҳаммад Зидан ва Ян Коллернинг голлари эвазига мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Дуранг натижа ушбу дўстона тадбир учун мантиқий якун бўлди.
Қайд этиш жоизки, ҳозирда «Ливерпуль»нинг асосий жамоаси Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси эса Бундеслигада иккинчи поғонада бормоқда.













