Кириш Регистрация

Спаллеттининг режаларидан ўрин олмаган ҳимоячи трансферга қўйилади

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Даниэле Ругани жорий мавсум якунланганидан кейин «Ювентус»ни тарк этади.

Calciomercato нашри берган маълумотларга кўра, Турин клуби «Фиорентина» футболчининг шартномасини сотиб олиш-олмаслигидан қатъи назар, у билан хайрлашади. Ҳимоячи «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттининг режаларига кирмайди. Агар футболчи ёзда клубга қайтса, у трансферга қўйилади.

Даниэле Ругани 2013 йилда тўрт миллион евро эвазига «Эмполи»дан «Ювентус»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Февраль ойида футболчи жорий мавсум якунига қадар «Фиорентина»га ижарага берилган эди. Ўйинчи «бинафшаранглилар» сафида иккита ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Киритилди: 12:44, 29.03.2026.
Ўқилди: 203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик