Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Хотиним «Интер»га, ўғлим эса «Ювентус»га мухлис» — Амброзини оиласидаги қизиқ ҳолат ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ва Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Массимо Амброзини УЕФА Чемпионлар Лигасининг сўнгги финали вақтида кимга хайрихоҳ бўлгани ҳақида сўзлаб берди. Ҳал қилувчи баҳсда Франциянинг «ПСЖ» ва Италиянинг «Интер» жамоалари тўқнаш келишган эди (5:0).

«Ростини айтаман — «Милан» ўйинчиси бўлган вақтимда «Интер»га нисбатан ўзгача туйғуларим бор эди. Аммо фаолиятимни якунлаб, шарҳловчи сифатида DAZN ва Primeда ишлай бошлаганимдан сўнг фикримни ўзгартирдим. Менда Италия клублари ҳақида ҳеч қандай ёмон фикр йўқ. Турмуш ўртоғим «Интер»га мухлислик қилади, 16 ёшли ўғлим эса «Ювентус» ишқибози. Шундай қилиб, бизда барча катта жамоалар қамраб олинган!» — деди Амброзини GFFN нашрига берган интервьюсида.

Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида фақатгина битта клуб 1/8 финал босқичигача етиб борди. Бу «Аталанта» бўлиб, у якунда «Бавария»га имкониятни бой берди — 1:6, 1:4.

Киритилди: 13:23, 29.03.2026.
Ўқилди: 570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5626]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2794]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2616]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2563]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1862]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1855]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1826]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1607]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1586]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик