Кириш Регистрация

Филипе Луис: «Карло Анчелотти — Бразилия терма жамоаси учун идеал мураббий»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Филипе Луис Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

«Карло Анчелотти — терма жамоамиз учун керак бўлган идеал мураббий. У хотиржамлик ва ишонч олиб келади, унинг тажрибаси улкан. Бундан ташқари, у тактик жиҳатдан ҳам жуда кучли билимга эга», — дея экспертнинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Луис, шунингдек, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 ғолиблиги учун асосий фаворитлар қаторига киришини қўшимча қилди.

Карло Анчелотти 2025 йилнинг май ойида Бразилия терма жамоаси бошқарувини қўлга олди. Бунгача машҳур италиялик мураббий Мадриднинг «Реал», «ПСЖ», «Челси», «Бавария» ва бошқа клубларда фаолият юритган.

Киритилди: 15:27, 29.03.2026.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик