Кириш Регистрация

Хёнесс: «Агар Исак 150 млн турса, Кейннинг нархи 250 млн евро!»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бошқаруви аъзоси Ули Хёнесс ҳужумчи Харри Кейннинг ҳозирги кундаги трансфер қиймати ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Бу маълум бир таваккалчилик эди [2023 йилда Кейн учун тахминан 100 миллион евро сарфлаш]. Аммо у сўнгги йилларда биз учун ақл бовар қилмас даражада яхши ўйнади. Агар нарх ва сифат нисбатини кўриб чиқсак, Кейннинг нархи 150 миллион евро дердим. Лекин кейин қарасангиз, «Ливерпуль»даги Александр Исак 150 миллион евро туради. Агар у 150 миллион турса, унда Харри 250 миллион евро туради», — деди Хёнесс «Kicker» нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Харри Кейн «Бавария» сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:25, 29.03.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик