Кириш Регистрация

Модричнинг «Милан»да қолиш шарти айтилди

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби ҳозирча ярим ҳимоячи Лука Модрични жамоада олиб қола билиш-билмасликларини аниқ айтиша олмаяпти. 40 ёшли футболчининг шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади, бироқ хавбекнинг хоҳишига кўра, шартнома автоматик тарзда яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

«Модрич жамоада қолиши мумкин, аммо бу кўп жиҳатдан Массимилиано Аллегрининг ҳаракатларига ва клубнинг умумий амбицияларига боғлиқ бўлади. «Милан»нинг Чемпионлар Лигасига йўлланма олиши ҳам Лукани жамоада яна бир мавсум қолишга кўндириши мумкин. Бундай буюк футболчи ўз келажагини тинч муҳитда мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Агар у кетиш вақти келди деб ҳисобласа, буни муаммосиз амалга оширади, бироқ унинг ўйинига қараб айтадиган бўлсак, ҳозирча бундай нияти йўқдек кўринмоқда», — деди журналист Орацио Аккомандо.

Лука Модрич ўтган йилнинг ёзида Мадриднинг «Реал» клубидан «Милан» сафига кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 07:36, 30.03.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик