Кириш Регистрация

Слот камида мавсум якунига қадар «Ливерпуль»да қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот камида жорий мавсум якунига қадар ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда журналист Льюис Стил хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, мавсум тугаганидан сўнг «Ливерпуль» раҳбарияти мутахассиснинг ишини баҳолайди ва унинг келажаги бўйича якуний қарор қабул қилади. Қайд этилишича, қўлга киритиладиган ҳар қандай соврин Слотнинг келаси йили ҳам жамоада қолиш имкониятларини оширади.

Слот 2024 йилнинг ёзида «Ливерпуль» бошқарувини қўлга олган эди. Нидерландиялик мутахассис қўл остидаги илк мавсумдаёқ «қизиллар» чемпионлик унвонини қўлга киритишди, бироқ АПЛнинг жорий мавсуми мерсисайдликлар учун унчалик муваффақиятли кечмаяпти.

Премьер-лиганинг 31 туридан сўнг «Ливерпуль» 49 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:47, 30.03.2026.
Ўқилди: 256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик