Кириш Регистрация

Рафинья «эл-класико»га тайёр бўлмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Рафинья Бразилия терма жамоаси ихтиёрида бўлган вақтида жароҳат олди. Ушбу жароҳат анча жиддий бўлиб чиқди — 29 ёшли футболчининг тикланиши учун тахминан беш ҳафта вақт талаб этилади. Бу ҳақда каталонияликлар клуби бир неча кун аввал эълон қилган эди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, Рафинья тикланиши ва «Реал»га қарши кечадиган «эл-класико»да иштирок этиши керак. Испан футболи грандлари ўртасидаги ушбу баҳс 10 май куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.

Ҳозирда «Барселона» 73 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса бироз ортда қолмоқда — мадридликлар ҳисобида 69 очко бор. Олдинда яна тўққизта тур мавжуд.

Киритилди: 08:11, 31.03.2026.
Ўқилди: 907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик