Кириш Регистрация

Ольмо «Барселона»да қолади: «Интер»нинг қизиқиши бесамар кетди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ёзги трансфер ойнасида каталонияликлар лагерини тарк этмайди. Бу ҳақда Marca газетаси хабар бермоқда.

Аввалроқ, Ольмонинг хизматларига Миланнинг «Интер» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Барселона» Ольмони қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Бундан ташқари, футболчининг ўзи ҳам «кўк-анорранглилар» сафидан кетишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 2024 йилда ўз тарбияланувчиси бўлган 27 ёшли испаниялик футболчини «РБ Лейпциг»дан 55 миллион евро эвазига қайтариб олган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 38 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 8 бор ишғол қилди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Дани Ольмонинг «Барселона» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:10, 31.03.2026.
Ўқилди: 537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик