"Челси" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья матбуот анжуманида ўзининг машҳур узун сочлари ҳақидаги саволларга жавоб берди.
— Агар Испания Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, сочингизни олдиришга тайёрмисиз?
— Йўқ, менинг сочларим — муқаддас.
— Агар танлаш керак бўлса-чи: сочни олдириш ёки "Реал Мадрид"да ўйнаш?
— Хўш... Мен сочимни олдирган бўлардим.
Қайд этиш жоизки, 27 ёшли Марк Кукурелья "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.













