Кириш Регистрация

Мадридда Рафаэль Надаль шарафига теннис аренаси қурилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадридда қуриладиган саккиз минг томошабинга мўлжалланган замонавий арена “Катта дубулға” туркумидаги турнирларнинг 22 карра ғолиби, испаниялик Рафаэль Надаль шарафига номланиши мумкин. Бу ҳақда Мадрид Masters турнири директори Фелисяно Лопес маълум қилди.

“Ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилингани йўқ. Балки ҳомий пайдо бўлар ёки стадион ўйинчи номи билан аталар. Биз учун стадионга Рафаэль Надаль номини бериш шараф бўлар эди. Бизда аллақачон Маноло Сантана ва Аранча Санчес номидаги ареналар бор, улар қаторига Рафаэлни қўшиш биз учун улкан шарафдир”, дейди Лопес.

Аввалроқ Надал Мадрид политехника университети (Ла УПМ) томонидан берилган фахрий докторлик даражаси билан тақдирлангани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Рафа Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) талқинига кўра 209 ҳафта давомида дунёнинг 1-рақамли теннисчиси бўлиб турган ва беш марта йилни пешқадам сифатида якунлаган. Надал 92 та ATP турнири ғолиблигини, шу жумладан, 22 та “Катта дубулға” (шундан 14 таси Франциядаги “Ролан Гаррос” турниридан), 36 та Masters сериясидаги ғалаба ва Олимпия олтин медалини қўлга киритган. Унинг тупроқли кортлардаги кетма-кет 81 та ғалабаси очиқ эра давридаги битта қопламали кортларда қайд этилган энг узун ғалабали серия ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:11, 31.03.2026.
Ўқилди: 265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик