Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Ливерпуль» ҳимоячиси жароҳат олди. У «Сити» ва «ПСЖ»га қарши баҳсларни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби ва Нидерландия терма жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг навбатдаги жароҳатини олди.

25 ёшли футболчи Колумбияга қарши кечган ўртоқлик учрашувининг иккинчи бўлими аввалида захирадан майдонга тушди, бироқ 58-дақиқадаёқ мажбурий равишда алмаштирилди. Ўйин якунланганидан сўнг «тўқ сариқлар» устози Рональд Куман латералнинг жароҳат олганини тасдиқлади.

Эндиликда «Ливерпуль»ни олдинда жуда муҳим баҳслар кутмоқда: шу шанба, 4 апрель куни Англия Кубоги 1/4 финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўйин бўлиб ўтса, 8 апрель куни Арне Слот шогирдлари Чемпионлар лигаси чорак финалининг илк учрашувида «ПСЖ» билан тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Киритилди: 12:36, 01.04.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик