Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

"Милан" "Кристал Пэлас" вингерини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" вингери Исмаила Сарр фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, сенегаллик футболчини сотиб олишга "Милан" қизиқиш билдирмоқда.

"Россонери" ёзги трансфер ойнаси олдидан 28 ёшли футболчига жиддий эътибор қаратмоқда. Эслатиб ўтамиз, Исмаила Сарр 2024 йилда "Марсель"дан "Кристал Пэлас"га 15 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда сенегаллик футболчи инглиз клуби сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Саррнинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:03, 01.04.2026.
Ўқилди: 414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик