Кириш Регистрация

Баёнотлар бериш билан чекланаётган Инфантино Эрон терма жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Эрон миллий терма жамоаси футболчилари ҳамда Эрон футбол федерацияси вице-президенти Меҳди Муҳаммад Наби билан учрашди. Бу ҳақда Инфантино ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Коста-Рика жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан Эрон миллий терма жамоаси ўйинчилари билан учрашганимдан жуда мамнунман. Мен футболчилар, шунингдек, Эрон футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Меҳди Муҳаммад Наби билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдим. Эрон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани ҳамда Эрондаги ва бутун дунёдаги миллионлаб инсонларни ғурурлантиргани билан яна бир бор табрикладим. Мамлакат шарафини ҳимоя қилиш бу улкан масъулият, шу боис мен ўйинчиларни ўз мухлисларини руҳлантиришда давом этишга ва жаҳон аренасида ўз халқини орзуларини рўёбга чиқаришга чақирдим”, деб ёзди Инфантино.

Ташкилот раҳбари FIFA мундиалга муносиб тайёргарлик кўриши учун Эрон терма жамоасини қўллаб-қувватлашини таъкидлади:

“Футбол ҳатто энг мураккаб шароитларда ҳам бирлик ва умид олиб келади. FIFA жамоанинг Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда тайёргарлик кўришини таъминлаш учун уларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Мен улар бутун дунёга инсонпарварлик ва бирдамлик хабарини етказишларини интиқлик билан кутаман”.

Аввалроқ Инфантино мураккаб геосиёсий вазиятда унга таъсир ўтказиш имконсиз эканини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учта ўйинни АҚШда ўтказиши белгиланган. Эрон жамоаси Бельгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Турнир 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади, ўйинлар АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. Мусобақада илк бор 48 та жамоа иштирок этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:17, 01.04.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик