Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Хвича “Арсенал” футболчисига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” клуби Хвича Кварацхелия трансфери бўйича “Пари Сен-Жермен” билан келишувга эришди. Бу ҳақда “тўпчилар”га оид инсайд маълумотларини сиздириб борувчи Арсенал News нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Грузия терма жамоаси аъзоси шахсий шартнома шартлари келишилганидан ва тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг 2026 йил ёзида клуб сафига қўшилади.

Маълумот учун, Хвича Кварацхелия 2025 йилнинг январь ойида Париж клубига келиб қўшилган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Якунланаётган мавсумда футболчи барча турнирлар доирасида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали ҳужумчининг айни пайтдаги бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

“Кварадона” 25 ёшда. У “Наполи”даги ёрқин ўйинлари сабаб мухлислар уни клуб афсонаси Диэго Марадонага қиёслаб, шундай ном билан аташган. Хвича Неапол клуби сафида Италия А Серияси ғолиблигини қўлга киритган.

У “ПСЖ” таркибида УЕФА Чемпионлар Лигаси, FIFA Қитъалараро Кубоги, УЕФА Суперкубоги, Франция чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:39, 02.04.2026.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5383]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4557]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3464]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3024]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2764]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2419]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2287]

Родри операция қилинади [1923]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1893]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1821]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик