Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

«Сан-Сиро» сотуви бўйича тергов: Милан мэрияси ва клублар офисларида тинтув ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни эрталаб Италия молия полицияси «Сан-Сиро» стадионини «Интер» ва «Милан» клубларига 200 миллион еврога сотиш бўйича келишувни тергов қилиш доирасида Милан шаҳар кенгаши офисларида тинтув ўтказди.

Мансабдор шахслар тил бириктириш ва кимошди савдоларида фирибгарлик қилишда гумонланмоқда. Мусодара қилинган буюмлар орасида компьютерлар ва мобил телефонлар бор.

Шунингдек, тўққиз кишига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, улар орасида «Интер»нинг собиқ бош директори Алессандро Антонелли ва «Милан» томонидан бошқариладиган Sport Life City компанияси президенти Жузеппе Бономи ҳам бор.

Тахминларга кўра, улар махфий маълумотларни улашиб келган ва парда ортида иш олиб бориб, «Интер» ва «Милан» билан келишув тузилишига ёрдам берган — бу билан улар ноҳалол рақобатни юзага келтиришган.

«Милан» ва «Интер» клубларининг ўзлари тергов остида эмас, бироқ тинтувлар стадионни бошқариш учун ташкил этилган ва ҳар икки клубга тегишли бўлган M-I компаниясида ҳам ўтказилган.

Киритилди: 13:30, 02.04.2026.
Ўқилди: 202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик