Ҳозирда «Барселона» ва «Реал» аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашувини ўтказмоқда. Ўтган ҳафтада каталониялик аёллар сафарда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди, шу сабабли жавоб ўйинида интрига деярли қолмаган.
Қайд этиш жоизки, «Камп Ноу»да бўлиб ўтаётган ушбу баҳсни «Барселона» президенти Жоан Лапорта ва эркаклар жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бевосита кузатиб боришмоқда.

Биринчи бўлимдан сўнг «кўк-анорранглилар» 4:0 ҳисобида олдинда боришмоқда.
Қўшимча қилиш жоизки, эркаклар футболида «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «эл-класико» баҳси 10 май куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.













